Жиззахда бир қатор ИИБ мансабдорларига чора кўрилди
Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Ички ишлар вазирлиги ишчи гуруҳининг Жиззах вилоятидаги комплекс инспекторлик текшируви якунларига бағишланган танқидий йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда фаолияти давомида жиддий камчиликларга йўл қўйган бир гуруҳ раҳбар ва ходимларга нисбатан интизомий таъсир чоралари кўрилди.
Жумладан, вилоят ИИБ ЖХД Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғига “Ҳайфсан” интизомий жазоси эълон қилинди.
Шунингдек, Жиззах шаҳар ва Шароф Рашидов тумани ИИБ бошлиғи ва барча ўринбосарларининг фаолиятига 9 ой якуни бўйича баҳо берилиши белгиланди.
Йиғилиш давомида масъул раҳбарларнинг ахборотлари тингланди, таклифлар кўриб чиқилди ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди, дейилади ИИВ хабарида.