platina.uz
Бизнес

Хитой билан савдо алоқалари янада осонлашмоқда

“Микрокредитбанк” АҚШнинг етакчи молиявий институти билан ҳамкорликда BNY Mellon банкида ҳисоб рақами очди.

Хитой билан савдо алоқалари янада осонлашмоқда

31 июл куни “Микрокредитбанк” АТБ ва АҚШнинг етакчи молиявий институти билан ҳамкорлик доирасида BNY Mellon банкида Хитой юанида корреспондентлик ҳисоб рақами очилди.

Мазкур ҳамкорлик банк ва мижозлар учун бир қатор муҳим имкониятларни тақдим этади. Хусусан:

  • Савдо иқтисодий алоқалар учун қулайлик: юандаги ҳисоб рақами орқали тўловлар Хитой компаниялари билан бевосита амалга оширилади, бу эса Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги савдо алоқаларини янада осонлаштиради. Бу, шунингдек, импорт-экспорт операцияларини тезлаштиради.
  • Халқаро ҳисоб-китоблардаги янги босқич: банкнинг Хитой юанида трансчегаравий тўловларни амалга ошириш имконияти, халқаро молия бозорида рақобатбардошликни оширади ва банкнинг глобал молиявий инфратузилмасини кенгайтиришга ёрдам беради.
  • Мижозлар учун кенг имкониятлар: юридик ва жисмоний шахслар учун тўлов тизимининг тезкорлиги, самарадорлиги ва хавфсизлиги яхшиланади. Бу хусусан Хитой билан савдо қилувчи тадбиркорлар учун жуда муҳимдир, чунки улар кўпроқ иқтисодий фойда олишлари мумкин.
  • Стратегик ҳамкорлик: BNY Mellon билан олиб борилаётган ҳамкорлик Ўзбекистоннинг молия сектори учун стратегик аҳамиятга эга. Бу ҳамкорлик нафақат молиявий инфратузилмани мустаҳкамлашга ёрдам беради, балки Ўзбекистоннинг халқаро иқтисодиётда янада фаол иштирок этишига замин яратади.
  • Глобал даражадаги хизматлар: “Микрокредитбанк” АТБ ўз мижозларига глобал даражада қулай молиявий хизматларни таклиф қилишда давом этиши кутилмоқда, бу эса уларнинг бизнес фаолиятини кенгайтиришларига ёрдам беради.

Маълумот учун, BNY Mellon – дунёдаги энг йирик ва энг қадимий банклардан бири бўлиб, 100 дан ортиқ мамлакатда фаолият юритади. Юандаги ҳисоб рақами очилиши банкимизда нафақат молиявий инфратузилмани мустаҳкамлайди, балки Ўзбекистоннинг ташқи иқтисодий алоқаларида янги босқични бошлаб беради.

Умуман олганда, бу қадам “Микрокредитбанк” АТБнинг халқаро миқёсда ўсишини таъминлашга ва Ўзбекистон иқтисодиётининг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатишга хизмат қилади.

Банк Ахборот хизмати

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid