platina.uz
Жамият

Жаҳонгир Ҳатамов Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи этиб тайинланди

У тайинловга қадар Бош прокурор ўринбосари лавозимида ишлаган. 

Жаҳонгир Ҳатамов Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи этиб тайинланди

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи тайинланди.

Президентнинг тегишли Фармонига асосан адлия катта маслаҳатчиси Ҳатамов Жаҳонгир Жўраевич Бош прокурор ўринбосари - Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.

Жаҳонгир Ҳатамов тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Бош прокурор ўринбосари лавозимида ишлаган. У Хоразм, Наманган ва Самарқанд вилоятларига прокурорлик қилган.

Маълумот учун, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига 2023 йил октябридан буён Шамсиддин Соҳибназаров раҳбарлик қилиб келаётганди.

Эслатиб ўтамиз, 1 август куни Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг икки амалдори тизимдан ишдан бўшатилганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid