Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг икки амалдори ишдан олинди
Улар ўз хоҳишига кўра ариза берган ва Департамент органларидан бўшатилган.

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг икки амалдори ўз аризасига кўра ишдан олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.
Бош прокурорнинг тегишли буйруқлари билан:
Адлия катта маслаҳатчиси Иноят Рахматуллаевич Шукуров ўз хоҳишига кўра берган аризасига асосан эгаллаб турган Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод қилинди ва Департамент органларидан бўшатилди.
Адлия катта маслаҳатчиси Мухаммаджон Набижонович Рузматов ўз хоҳишига кўра берган аризасига асосан эгаллаб турган Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод қилинди ва Департамент органларидан бўшатилди.
Аввалроқ, Қорақалпоғистон бош прокурори тайинланганди.