platina.uz
Жамият

Ички ишлар ва Миллий гвардия хизматчисининг талабларини бажармаслик учун жазо кучайтирилмоқда

Янги қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар киритилди. 

Ички ишлар ва Миллий гвардия хизматчисининг талабларини бажармаслик учун жазо кучайтирилмоқда

Ички ишлар ва Миллий гвардия хизматчисининг қонуний талабларини бажармаслик учун жазо кучайтирилади.

Қонун (ЎРҚ–1078-сон, 31.07.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

Қонун ҳужжатларига киритилган қўшимчаларга кўра, сотувчиларни олди-сотди шартномасида кўрсатилган мажбуриятларни ўз вақтида бажаришга ундайдиган нормалар белгиланди.

Хусусан, сотувчи олди-сотди шартномасида кўрсатилган муддатда товарни топшириш бўйича мажбуриятини бажармаганда, кечиктирилган ҳар бир вақт бирлиги учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида истеъмолчига пеня тўлаши кўзда тутилди.

Бироқ бунда пенянинг умумий суммаси топширилмаган товар баҳосидан ошиб кетмаслиги керак.

Шунингдек, қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ички ишлар органлари ходими ва Миллий гвардия ҳарбий хизматчисининг қонуний талабларини бажармаслик билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун жазо чоралари кучайтирилишини назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

Бундан ташқари, қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиришларга кўра, барча озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда фақат ёдланган туздан фойдаланилиши белгиланди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid