platina.uz
Жамият

Гиёҳвандлик бўйича ишонч телефони ишга туширилди

Ўзларини кўрсатишдан уяладиган ва тортинадиган бу тоифа кишиларни эшитувчи ва анонимлигини кафолатловчи бундай тизим аввал йўқ эди.

Гиёҳвандлик бўйича ишонч телефони ишга туширилди

Аҳолига наркология хизмати имкониятларини кенгайтириш мақсадида мурожаат махфийлиги кафолатланган колл-марказ фаолияти йўлга қўйилди. Колл-марказ рақами: +998 55 515-45-65 (иш вақти: 7/24).

Бу гиёҳвандлик билан боғлиқ муаммоси мавжуд шахслар ва уларнинг яқинлари республиканинг исталган нуқтасидан наркология муассасасига қатнамасдан, ўзи ҳақидаги шахсий маълумотларни сир сақлаган ҳолда махфий наркологик маслаҳат олиш имконини беради.

Қайд этиш керак, гиёҳвандликка билиб-билмай кириб қолган ёки шундай деб ўйлаган одамлар ўзларини кўрсатишдан уялади, жамият олдида андиша қилади ёки қўрқади. Бу марказ орқали уларнинг шахси мутлақо сир сақланади.

Қўнғироқ қилиб боғланганлар ўзи ёки яқини бундай балога қандай кириб қолгани, биринчи белгилар кузатилганда нима қилиш кераклиги ҳақида бепул маслаҳатлар олишлари мумкин.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid