Ўзбекистон ўсмирлари Англия ва Марокашга қарши ўйнайди
Исломбек Исмоилов бошқарувидаги жамоа Испаниядаги халқаро турнирда иштирок этади.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Англия, Марокаш ва Канада билан ўйнайди. Бу ҳақда ЎФА ххабар берди.
ФИФА U-17 Жаҳон чемпионатига тайёргарликни давом эттираётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси сентябр ойида Испанияда ўқув-машғулот йиғини ўтказади.
Исломбек Исмоилов бошқарувидаги жамоа йиғин доирасида халқаро турнирда иштирок этади. Турнирда 2025 йилги U-17 Жаҳон чемпионати иштирокчилари — Англия, Канада ҳамда Марокаш ўсмирлар терма жамоаларига қарши майдонга тушади.
3 сентябр
Англия — Ўзбекистон
6 сентябр
Канада — Ўзбекистон
9 сентябр
Марокаш — Ўзбекистон.
Эслатиб ўўтамиз, Ўзбекистон термаси амалдаги Осиё чемпиони саналади.