platina.uz
Жаҳон

Эрон АҚШга талаб қўйди

Музокараларни қайта бошлаш учун Қўшма Штатлар Эронга етказилган зарарни қоплаши керак. 

Эрон АҚШга талаб қўйди

Эрон музокараларни бошлаш учун АҚШга шарт қўйди.

Эрон билан музокараларни қайта бошлаш учун АҚШ мамлакатга етказган зарарни қоплаши ва ҳужум бошқа такрорланмаслигига кафолат бериши керак. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Аббос Аракчи Financial Times газетасига берган интервьюсида маълум қилди.

"Улар нима учун музокаралар ўртасида бизга ҳужум қилганликларини тушунтиришлари ва буни бошқа такрорламасликларига кафолат беришлари керак. Ва етказилган зарарни қоплашлари керак", деди дипломат.

Унинг сўзларига кўра, Исроил билан 12 кунлик можародан сўнг, АҚШ қисқа муддатга ядровий иншоотларга зарба беришга қўшилган. Эрон энди одатдагидек келишувга рози бўлмайди.

Эслатиб ўтамиз, 13 июн куни Исроил Эронга зарба берди. Эрон ммазкур зарбаларни жавобсиз қолдирмади. 22 июн куни эса АҚШ Эрондаги объектларга зарба берди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid