platina.uz
Спорт

Аббосбек Файзуллаев расман "Истанбул Башакшехир" футболчисига айланди

У мазкур клубда Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов билан бирга ўйнайди. 

Аббосбек Файзуллаев расман "Истанбул Башакшехир" футболчисига айланди

Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев расман "Истанбул Башакшехир" футболчиси бўлди.

Бу ҳақда турк клуби ўзининг ижтимоий тармоқларида эълон қилди. Москванинг ЦСКА клуби ҳам хайрлашув видеосини эълон қилди.

Аббосбек Файзуллаев янги жамоасида 11 рақам остида тўп тепади.

Эслатиб ўтамиз, янги мавсум стартидан олдин Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов "Истанбул Башакшехир"га ижара асосида ўтган эди.

Файзуллаев ЦСКАда ўтказган 2 мавсум давомида 72та баҳсда майдонга тушиб, 8та гол урди ва 22та голли пас берди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid