platina.uz
Иқтисод

Тўртта йирик давлат банкининг хусусийлаштирилиши 2025 йилдан кейинга қолдирилди

“Асакабанк”, “Алоқабанк” ва “Туронбанк” хусусийлаштируви 2026–2027 йилларга мўлжалланган. Яна бешта банкни хусусийлаштириш эса 2028 йилгача режалаштирилмаяпти. 

Тўртта йирик давлат банкининг хусусийлаштирилиши 2025 йилдан кейинга қолдирилди

Ўзбекистон тўртта йирик давлат банкининг хусусийлаштирилишини 2025 йилдан кейинга қолдиради. Бу ҳақда Pinkod хабар берди.

Жумладан, “Ўзсаноатқурилишбанк”ни хусусийлаштиришнинг якуний босқичи 2025–2026 йилларга, қолган уч банк — “Асакабанк”, “Алоқабанк” ва “Туронбанк” хусусийлаштируви эса 2026–2027 йилларга мўлжалланган.

Қайд этилишича, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ, “Асака” АЖ, “Алоқабанк” АТ ва “Туронбанк” АТБдаги давлат улушларини босқичма-босқич хусусийлаштириш режалаштирилган. Бу жараён икки босқичда амалга оширилади: биринчи босқичда — банкларнинг институционал ислоҳоти, яъни фаолиятини трансформация қилиш, иккинчи босқичда эса — давлат акцияларини сотиш.

Шунингдек, “Ўзмиллийбанк” АЖ, “Агробанк” АТБ, “Халқ банки” АТ, “Микрокредитбанк” ва “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБни 2026–2028 йилларда хусусийлаштириш режалаштирилмаган.

Бу бешта банк устав капиталларидаги давлат улушини сақлаб қолишдан кўзланган мақсад – банк тизими ислоҳоти давомида аҳолининг молиявий хизматларга бўлган эҳтиёжини қондириш, инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва банк хизматларининг ҳудудий қамровини таъминлашдир.


© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid