Тоҳир Арипов Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи этиб тайинланди
Бунгача у Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи эди. Ички ишлар вазири ўринбосари сифатида ҳам ишлаган.

Самарқанд ва Тошкент вилоятларида ички ишлар бошқармалари раҳбарлари ўзгарди.
Тоҳир Арипов Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Бунгача у Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи эди. У Тошкент вилоятида 2018 йилдан буён ишлаётганди. Аввал ички ишлар вазири ўринбосари сифатида ҳам ишлаган.
Унинг ўрнига Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган Абдувосит Абдураззоқов тайинланди.
