platina.uz
Жамият

Мудофаа вазирлиги тизимида янги тайинловлар эълон қилинди

Полковник Қодиржон Турсунов Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондони лавозимига тайинланди. Бунгача у мудофаа вазири ўринбосари сифатида ишлаётганди. 

Мудофаа вазирлиги тизимида янги тайинловлар эълон қилинди

Мудофаа вазирлиги тизимида қатор тайинловлар амалга оширилди.

Генерал-майор Фарҳоджон Шерматов Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондони лавозимида фаолият юритган.

Полковник Қодиржон Турсунов Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондони лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг жанговар тайёргарлик бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Полковник Қаҳрамонжон Зоидов Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг Қуруқликдаги қўшинлар институти бошлиғи лавозимига тайинланди.

Полковник Абдулла Хамраев Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг Ҳарбий авиация институти бошлиғи лавозимига тайинланди.

Подполковник Бахтиёр Раҳимов Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тиббий хизмат полковниги Улуғбек Расулов Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг Ҳарбий тиббиёт институти бошлиғи лавозимига тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, кеча президент йиғилишида Ўзбекистон ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети ташкил этилиши маълум қилинганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid