platina.uz
Жаҳон

Канада Фаластинни тан олиш масаласини кўриб чиқади

Буюк Британия бош вазири ҳам Исроил Ғазода ўт очишни тўхтатишга рози бўлмаса ва тинчликка қадам қўймаса Фаластинни тан олишини айтган. 

Канада Фаластинни тан олиш масаласини кўриб чиқади

Канада бош вазири Марк Карни Вазирлар Маҳкамасининг виртуал йиғилишида Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилади. Йиғилиш бугун бўлиб ўтиши кутилмоқда.

"Канада ҳукумати Фаластин давлатлигини тан олиш ва бу жараён маълум шартлар билан бўладими ёки йўқлигини кўриб чиқмоқда", дейди ҳукуматдаги манба.

Шунингдек, Британия Бош вазири Кир Стармер 29 июл куни, агар Исроил Ғазода ўт очишни тўхтатишга рози бўлмаса, БМТ ёрдами киришига рухсат бермаса ва узоқ муддатли тинчлик йўлида бошқа қадамлар қўймаса, Британия сентябр ойида Фаластин давлатини тан олишини айтди.

Карнининг идорасига кўра, икки етакчи Ғазодаги гуманитар инқироз ва Британиянинг Фаластин давлатини тан олиши мумкинлиги ҳақидаги эълонини муҳокама қилган.

Аввалроқ Франция Фаластинни тан олиши ҳақида эълон қилганди. Бу қарор АҚШ ва Исроил томонидан совуқ кутиб олинди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid