platina.uz
Сиёсат

Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ давлат ходимларини мукофотлади

Улар орасида Асака тумани ҳокими, прокурори ва ИИБ бошлиғи ҳам бор. 

Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ давлат ходимларини мукофотлади
Фото: Президент матбуот хизмати.

Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ давлат ходимларини мукофотлади. Бу ҳақда тегишли фармон эълон қилинди.

Асака туманининг ижтимоий-иқтисодий тараққиётини юксалтириш борасидаги катта хизматлари, ўзининг бой билим ва тажрибаси, ташкилотчилик ва ташаббускорлик қобилияти билан ҳудудлар инфратузилмасини такомиллаштириб, «Ислоҳотлар штаби» фаолиятини самарали йўлга қўйганлиги, халқимиз манфаатларини рўёбга чиқариш, аҳоли тинчлиги ва фаровонлигини таъминлаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси учун қуйидагилар мукофотланди:

«Дўстлик» ордени билан

Мўминов Насибулла Набиевич - Андижон вилояти Асака тумани ҳокими

«Жасорат» медали билан

Мирзакаримов Акмалжон Дилмурадович - Андижон вилояти Асака тумани прокурори

Назиров Шохрухбек Холмухамедович - Андижон вилояти Асака тумани ички ишлар бўлими бошлиғи

Рахимов Илхомжон Гуламович - Андижон вилояти Асака тумани солиқ инспекцияси бошлиғи

«Шуҳрат» медали билан

Набиев Фарход Кабулжанович - Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг масъул ходими

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid