platina.uz
Жаҳон

Қирғизистонда интернетга давлат монополияси жорий этилмоқда

Давлатга тегишли бўлган "Элкат" МЧЖ  ягона интернет-операторга айланади. Бу чора вақтинча экани айтилмоқда. 

Қирғизистонда интернетга давлат монополияси жорий этилмоқда

Қирғизистон президенти Садир Жапаров 15 августдан мамлакатда интернетга давлат монополиясини жорий этиш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Давлатга тегишли бўлган “Элкат” МЧЖ ягона интернет-операторга айланади. Бу ҳақда журналистларга давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

Мамлакатдаги бошқа барча интернет-операторлар қарор билан икки ой муддатда амалдаги шартномаларини "Элкат"га ўтказишлари шарт.

Ахборот агентликлари келтирган ҳужжат матнига кўра, бу чора вақтинчалик. “Тест режими” 2025 йилнинг 15 августидан 2026 йилнинг 14 августигача давом этади.

Айни вақтда фармонда “халқаро интернет-трафикни етказиб бериш ва таъминлаш” бўйича давлат монополияси ҳақидаги ибора кенг қўлланилган.

Садир Жапаров “жамиятнинг ахлоқий қадриятларини ҳимоя қилишга” қаратилган чора сифатида порно сайтларни тақиқловчи қонунни ҳам имзолади.

Қонунга кўра, интернет-провайдерлар ва сайт эгалари назорат органлари сўровидан кейин 24 соат ичида порнографик хусусиятдаги элементларни ўз ичига олган контентни ўчириб ташлаши шарт.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid