platina.uz
Жамият

Андижонда автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчасида бир киши халок бўлди

Шохобча ичида бўлган "Labo" автомашинаси тўлиқ ёниб кетган, яна бир киши оғир жароҳат олган. 

Андижонда автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчасида бир киши халок бўлди

Асака туманида автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчасида содир бўлган ёнғинда бир киши ҳалок бўлди.

Бош прокуратура хабарига кўра, ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг 259 (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

Дастлабки олинган маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида бир нафар шахс вафот этган, бир нафари эса оғир тан жароҳати олган.

Шохобча ичида бўлган "Labo" русумли автомашинаси тўлиқ ёниб кетган.

Жиноят иши доирасида суд-тиббий, ёнғин сабаблари бўйича ёнғин-техникавий ва бошқа зарур экспертизалар тайинланган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Аввалроқ Кўкдаладаги газ тўлдириш шохобчасида юз берган портлашда тўрт киши ҳалок бўлганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid