platina.uz
Иқтисод

Айрим кредитлар бўйича тўланган фоизларларнинг бир қисми субсидия сифатида қайтарилади

Бу пахта етиштириш учун ажратилган имтиёзли кредитлар билан боғлиқ. 

Айрим кредитлар бўйича тўланган фоизларларнинг бир қисми субсидия сифатида қайтарилади

Айрим имтиёзли кредитлар бўйича тўланган фоиз тўловларининг бир қисми субсидия сифатида қайтарилади.

Ҳукумат қарори билан “Пахта хомашёсини етиштириш учун ажратилган имтиёзли кредитларни ҳосил йили якунига қадар қайтарган қишлоқ хўжалиги субъектларига ушбу кредит бўйича тўланган фоиз тўловларининг бир қисмини субсидия сифатида қайтариш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Низом пахта хомашёсини етиштириш учун Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасининг кредит ресурслари ҳисобидан ажратилган имтиёзли кредитлар бўйича тўланган фоиз тўловларининг 4 фоиз пунктини субсидия сифатида қайтариш тартибини белгилайди.

Низомга кўра, субсидия олувчи пахта хомашёсини етиштириш учун ажратилган имтиёзли кредитлар ва ҳисобланган фоиз тўловларини ҳосил йилининг 31 декабрига қадар тўлиқ қайтарган бўлиши керак.

Аризалар тижорат банкининг Бош офиси "Subsidiya.mf.uz" портали орқали юборилади.

Тижорат банки томонидан барча маълумотлар "Subsidiya.mf.uz" порталига тўлиқ киритилиб, ариза шакллантирилгандан сўнг ажратиладиган субсидия миқдори автоматик равишда ҳисоблаб чиқилади.

Субсидия олувчининг солиқлар ва мажбурий тўловлардан қарздорлиги бўлмаганда, субсидия маблағларидан эркин фойдаланади.

Аввал ер қаъридан фойдаланишга оид ҳуқуқбузарлик бўйича хабар берганлар рағбатлантирилиши маълум бўлганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid