Туркия ТИВ раҳбари: Путин ва Зеленский учрашуви бўйича принципиал келишувга эришилди
Россия томони президентлар учрашуви арафасида аниқ келишув бўлиши лозимлигини айтганди.

Россия ва Украина президентлар учрашуви борасида принципиал келишувга эришган.
Туркия ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан Россия ва Украина делегациялари икки давлат президентларининг эҳтимолий учрашувининг Туркияда бўлиб ўтиши борасида “принципиал келишувга” эришганини айтди.
“Биз бу масалани янада мувозанатли муҳокама қилишда давом этар эканмиз, мен учрашув тайёрлигини кўрмоқдаман”, деди Туркия ташқи ишлар вазири (Milliyet иқтибос).
Унинг фикрича, томонлар “бир хил руҳда давом этсалар” вақтинчалик ечимга эришадилар. Туркия бунга шароит яратиш устида ишламоқда, дея қўшимча қилди Фидан.
23 июл куни Истанбулда Россия ва Украина ўртасидаги музокараларнинг учинчи раунди бўлиб ўтди. Унда Украина томони Россия ва Украина президентлари Владимир Путин ва Владимир Зеленский ўртасида август ойи охиригача учрашув ўтказишни таклиф қилди.
Музокаралар якунида Россия делегацияси раҳбари Владимир Мединский тинчлик битими тафсилотлари давлат раҳбарларининг учрашувигача ишлаб чиқилиши кераклигини айтди.