platina.uz
Жамият

Тошкентда вафот этган россиялик журналистлар иши бўйича суд ҳукми эълон қилинди

Меҳмонхона эгаси 8 йилу 1 ой муддатга қамалди. 

Тошкентда вафот этган россиялик журналистлар иши бўйича суд ҳукми эълон қилинди

Тошкентдаги меҳмонхонада вафот этган россиялик журналистлар иши бўйича суд ҳукми эълон қилинди.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Яккасарой туман суди журналист Инесса Паперная ва унинг ҳамроҳи Максим Радченкони Тошкентдаги меҳмонхонада заҳарланиши бўйича жиноий иш бўйича тўрт нафар шахсни айбдор деб топди. Улар 3 йилдан 8 йил 1 ойгача озодликдан маҳрум қилинган.

26 май куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Яккасарой туман суди 2024 йилнинг 22 октябр куни Ўзбекистон пойтахтидаги “Караван Палас” меҳмонхонасида вафот этган Паперная ва Радченколарнинг заҳарланиши бўйича ишни кўришни бошлади.

Шунингдек, ҳодисада Ўзбекистон фуқаросининг ҳам жасади топилганди. Кейинроқ Ўзбекистон Бош прокуратурасининг хабар беришича, суд-кимёвий экспертизанинг дастлабки хулосасига кўра, Папернаянинг қонида гемоглобин ва углерод оксиди бирикмаси топилган. Апрел ойи охирида фавқулодда ҳолат юзасидан тергов якунланиб, иш судга юборилган.

Тўрт нафар айбланувчи хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган иш ва хизматларни бажарганлиги, шунингдек, ўзбошимчалик учун 12 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин эди.

А. Хўжақуловга (меҳмонхона эгаси – таҳр.) 186-модда 4-қисми “а” банди (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган ишларни бажариш ёки хизмат кўрсатиш – таҳр.)да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, саккиз йилу бир ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Шунингдек, чилангар Н.Қурбонов, иситиш ускуналари сотувчилари З.Жамолдинов ва А. Юсуповлар ушбу модда бўйича айбдор деб топилиб, ҳар бири 3 йилга озодликдан маҳрум этилди. Прокуратура айбланувчиларга 7 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилишни сўраган.

Суд қарорига кўра, маҳкумлардан Радченконинг қариндошлари фойдасига 60,68 миллион сўм (тахминан 380 минг рубл), Папернаянинг қариндошларидан эса экспертиза ўтказиш ва уларни уй-жойга олиб бориш билан боғлиқ харажатлари учун 67,58 миллион сўм (тахминан 420 минг рубл) ундирилади.

Барча маҳкумлар жазони умумий режимли колонияларда ўтайди. Ҳукм устидан берилган шикоят у эълон қилинган кундан бошлаб ўн кун ичида кўриб чиқилиши мумкин.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid