Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг қатор мансабдорлари ишдан олинди
Талъат Валиев Хавфсизлик кенгаши котибининг жамоат хавфсизлиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг қатор вакиллари ишдан олинди.
Президент фармони билан Талъат Шуҳратович Валиев Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг жамоат хавфсизлиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Шунингдек, Администрация фармойиши билан Баходир Бахтиярович Махмудов Хавфсизлик кенгаши аппарати инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларни амалга оширилишини таъминлаш ва халқаро гуманитар ҳамкорлик шўъбаси мудири лавозимидан олинди.
Шовқиддин Абдувалиевич Каршиев Хавфсизлик кенгаши аппарати Давлат чегараси хавфсизлиги ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилишни таъминлаш шўъбаси бош консультанти лавозимидан озод этилди.