Ўзбекистонда ўртача номинал иш ҳақи қарийб 6 млн сўмга етди
Ҳудудлар кесимида энг юқори ўртача иш ҳақи Тошкент шаҳрида кузатилган - 10 млн 138 минг сўм.

Миллий статистика қўмитаси Ўзбекистондаги ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи бўйича маълумот берди.
Айтилишича, 2025 йил январ-июн ойларида ўртача ойлик иш ҳақи 5 982,3 минг сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 17,2% га ўсган.
Ўртача номинал маош:
-Ўзбекистон Республикаси 5 982,3 минг сўм;
-Қорақалпоғистон Республикаси 4 757,2 минг сўм;
-Андижон вилояти 4 935,3 минг сўм;
-Бухоро вилояти 4 787,3 минг сўм;
-Жиззах вилояти 4 476,8 минг сўм;
-Қашқадарё вилояти 4 148,3 минг сўм;
-Навоий вилояти 7 486,4 минг сўм;
-Наманган вилояти 4 350, минг сўм;
-Самарқанд вилояти 4 435,4 минг сўм;
-Сурхондарё вилояти 4 256,5 минг сўм;
-Сирдарё вилояти 4 789,8 минг сўм;
-Тошкент вилояти 5 674,4 минг сўм;
-Фарғона вилояти 4 443,8 минг сўм;
-Хоразм вилояти 4 720,1 минг сўм;
-Тошкет шаҳри 10 138,4 минг сўм.
Ҳудудлар кесимида ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақлари Тошкент шаҳрида 10 138,4 минг сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 118,8% га ўсганлиги кузатилди.
Шунингдек, бу кўрсаткич Сирдарё вилоятида 4 789,8 минг сўмни (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 118,0%), Жиззах вилоятида 4 476,8 минг сўмни (117,0%), Фарғона вилоятида 4 443,8 минг сўмни (116,9%), Наманган вилоятида 4 350,1 минг сўмни (116,6%) ва Сурхондарё вилоятида 4 256,5 минг сўм (116,1%)ни ташкил этган.
Ўз ўрнида, ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи Андижон вилоятида 4 935,3 минг сўм (111,0%), Навоий вилоятида 7 486,4 минг сўмни (113,4%), Қорақалпоғистон Республикасида 4 757,2 минг сўмни (114,2%), Қашқадарё вилоятида 4 148,3 минг сўм (114,3%), Бухоро вилоятида 4 787,3 минг сўмни (114,8%), Тошкент вилоятида 5 674,4 минг сўм (115,3%), Хоразм вилоятида 4 720,1 минг сўмни (115,6%) ҳамда Самарқанд вилоятида 4 435,4 минг сўмни (115,8%) ташкил этиб, бошқа ҳудудларга нисбатан ўсиш суръати пастроқ эканлиги кузатилди.
Энг юқори маош берувчи соҳалар: ахборот ва алоқа ўртача 14 млн 785,8 минг,
банк, суғурта, лизинг, кредит
ва воситачилик фаолияти 16 млн 252,9 минг сўм.