Жазирама об-ҳавода қандай озиқ-овқатлардан тийилиш керак?
Ёзда заҳарланишнинг чорак қисми сифатсиз гўшт (бузилган ёки яхши пиширилмаган) билан боғлиқ бўлади.

Ёзда заҳарланиш хавфи юқори бўлганлиги сабабли овқатланиш рационига айниқса эҳтиёт бўлиш керак.
Иссиқда қандай овқатларни истеъмол қилиш хавфли? Бу саволга россиялик гастроэнтеролог Людмила Сухорукова жавоб берди.
"Иссиқ об-ҳаво хавфли инфекцияларнинг тез тарқалишига ёрдам беради. Кўпинча юқори ҳароратдан тез бузиладиган маҳсулотларда ҳам бактериал, ҳам вирусли этиологияли инфекция пайдо бўлади ", - деди Сухорукова.
Диэтологнинг сўзларига кўра, ёзда заҳарланишнинг чорак қисми сифатсиз гўшт (бузилган ёки ёмон пиширилган) билан боғлиқ. Шунинг учун ҳар хил тез тайёрланадиган таомлар, ҳот-дог ва шаурма харид қилмаслик керак.
Сухорукованинг сўзларига кўра, жазирама иссиқда энг хавфли озиқ-овқат маҳсулотлари гўшт, сабзавот ва пишлоқли нон маҳсулотлари, майонезли салатлар, қаймоқли булочка, пишириқлар ва тортлар, қўзиқоринлар, шунингдек, савдо нуқталаридан ташқарида сотилаётган сут маҳсулотлари ҳисобланади.
Аввалроқ шифокор иссиқда келиб чиқадиган аллергик касалликлар бўйича тавсия берганди.