platina.uz
Жамият

Транспорт эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш суммаси икки баробарга оширилади

2026 йил 1 апрелдан Ягона суғурта биллинг тизими жорий этилади. Бу полисларни расмийлаштиришда суғурта мукофотлари тушумларининг марказлаштирилган ҳисобини юритилишини таъминлайди. 

Транспорт эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш суммаси икки баробарга оширилади

Транспорт эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш суммаси 80 млн сўмга оширилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 июлдаги “ Президентнинг “Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантиришнинг комплекс чора-тадбирлари тўғрисида” қарори ижросини таъминлаш чора-тадбирлари ҳақида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Истиқболли лойиҳалар агентлиги хабар берди.

Қарор билан:

- транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига тегишли ўзгартиришлар киритилди:

-актуар ҳисоб-китоблар асосида суғурта тарифлари қайта кўриб чиқилиб, суғурта суммалари ва мукофотлари бозор тамойилларига мувофиқлаштирилди.

2026 йил 1 январдан бошлаб транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта суммасини 80 млн сўмгача (амалда 40 млн сўм) оширилиши белгиланди, бу ўз навбатида ЙТҲ натижасида жабрланган шахсларнинг мол-мулкига, ҳаётига ва соғлиғига етказилган зарар миқдорини қоплаш учун йўналтириладиган маблағнинг бугунги кун талабига мос равишда бўлишига хизмат қилади;

-ҳайдовчилар сонига қараб чекланган ва чекланмаган полисларни расмийлаштириш механизми белгиланди. Бунда айбдор деб топилган суғурта қилдирувчининг суғурталовчиси томонидан суғурта даъволари ва бошқа низоларни кўриб чиқиш тартиби аниқлаштирилди;

- Суғурта тўловларини кафолатлаш жамғармасига транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртаси билан боғлиқ масалалар юзасидан ҳуқуқий маслаҳат ҳамда ЙТҲ тўғрисидаги хабарнома билан боғлиқ аджастерлик хизматини кўрсатиш функцияси қўшилди;

- мажбурий суғурталаш мажбуриятининг бажарилишини назорат қилиш учун масъул органлар ва Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимини юритиш тартиби аниқлаштирилди;

- манфаатдор давлат органлари билан мажбурий суғурта бўйича электрон маълумот алмашинуви йўлга қўйилиши белгиланди;

- 2026 йил 1 апрелдан Ягона суғурта биллинг тизими жорий этилади. Бу полисларни расмийлаштиришда суғурта мукофотлари тушумларининг марказлаштирилган ҳисобини юритилишини таъминлайди;

- фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилмаган шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш механизмларини такомиллаштиришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш топширилди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid