platina.uz
Жамият

Болаларга нисбатан зўравонлик учун жазо чораларини кучайтириш таклиф этилмоқда

Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева маълум қилди. 

Болаларга нисбатан зўравонлик учун жазо чораларини кучайтириш таклиф этилмоқда

Болаларга нисбатан зўравонлик бўйича Жиноят ва Жиноят-процессуал кодексларига ўзгартишлар киритиш ташаббуси билан чиқилмоқда.

Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (ИҲМА) директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева маълум қилди. Мақсад — енгиллаштирувчи ҳолатларсиз, мумкин бўлган энг оғир жазо чоралари қўлланилишига эришиш.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева болаларга нисбатан зўравонлик учун жазонинг муқаррар бўлиши, енгиллаштирувчи ҳолатларсиз, мумкин бўлган энг оғир жазо чоралари қўлланилишига эришиш учун ташаббус билан чиқилиши ҳақида Instagram саҳифасида маълум қилди.

"Мен кўпинча шу савол устида ўйланаман: катта ёшдаги инсон қайси паллада боладаги инсоний қиёфани кўрмай қолади? Қачон ғазаб ва безовталик зўравонлик учун баҳонага айланади? Бола ҳимоя қилишга "улғайиб етиши" мумкин эмас. Ҳимоя унинг ҳаққи сифатида унинг илк нафасидан бошлаб мавжуд бўлиши шарт. Шарт-шароитларга боғлиқсиз, мутлақ ва кафолатли тарзда", — дея ёзади Мирзиёева. Сўнгги ойларда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш бўйича изчил ишлар олиб бормоқда. "Бугунги кунда мазкур мавзу янги, янада юқори босқичга кўтарилмоқда", — деди у.

"Биз Жиноят ва Жиноят-процессуал кодексларига ўзгартишлар киритиш ташаббуси билан чиқмоқдамиз. Мақсад — болаларга нисбатан зўравонлик қилган шахслар жазодан четда қолмаслиги, жавобгарлик адолатли ва муқаррар бўлиши, енгиллаштирувчи ҳолатларсиз, мумкин бўлган энг оғир жазо чоралари қўлланилишига эришишдир", — деди Мирзиёева.

Таъкидланишича, ҳозирда Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (ММТВ) вакилларидан иборат идоралараро ишчи гуруҳ шакллантирилмоқда.

Ушбу гуруҳ қуйидаги аниқ ва амалий ўзгаришлар устида иш бошлаб бўлган:

-болаларга зиён етказган шахслар учун жазо чораларини янада кучайтириш;

-шафқатсизликка йўл қўйганлар учун болалар билан ишлаш ҳуқуқини умрбод тақиқлаш;

-жавобгарликни тезкор ва самарали таъминлаш мақсадида ягона тартибдаги тезкор протоколларни жорий этиш.

"Мен зўравонликни "тасодиф" деб ҳисобламайман. Бу — ҳар доим катталарнинг онгли танловидир. Демак, бунинг муқобили сифатида бошқа бир танлов ҳам бўлиши шарт: уни тўхтатиш танлови. Оқлаш эмас. Муаммога кўз юммаслик танлови", — дея хулоса қилади Мирзиёева.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid