Ўзбекистон жаҳон паспортлари рейтингида ўрнини яхшилади
Рейтингда Сингапур, Япония ва Жанубий Корея етакчилик қилмоқда.

Ўзбекистоннинг кучли паспортлар рейтингидаги ўрни ўзгарди. Бу ҳақда The Henley Passport Index маълумот берди.
Унда Ўзбекистон 74-ўринни эгаллади. Мамлакат фуқаролари 62 йўналишга визасиз бора олади.
Марказий Осиё давлатларининг рейтингдаги ўрни қуйидагича:
-Қозоғистон – 63-ўрин (79 та йўналиш);
- Қирғизистон – 73-ўрин (63 та йўналиш);
- Ўзбекистон – 74-ўрин (62 та йўналиш);
- Тожикистон – 80-ўрин (56 та йўналиш);
- Туркманистон – 85-ўрин (49 та йўналиш).
Ўзбекистон бундан аввалги рейтингда 80-ўринни қайд этганди.
Биринчи ўринни Сингапур банд этган (193 давлат). Кейинги ўринларни эса Япония ва Жанубий Корея эгаллади. Россия ва Туркия 46-ўринда (114 давлат).
Энг сўнгги поғоналарни Афғонистон, Сурия ва Ироқ эгаллаган.