platina.uz
Жаҳон

ОАВ: Сурия президентига етти ой ичида уч бор суиқасд қилинди

Ушбу ҳолатлар Сурия ва турк хавфсизлик кучлари амалиётида бартараф этилган. 

ОАВ: Сурия президентига етти ой ичида уч бор суиқасд қилинди

Башар Асаддан кейин Сурияда ҳокимиятни қўлга олган Аҳмад аш-Шараага сўнгги етти ой ичида учта суиқасд амалга оширилган.

Yeni Safak газетасининг ёзишича, Ediot Ahronot нашрининг эксклюзив ҳисоботида айтилишича, ҳужумлардан камида биттаси Туркия хавфсизлик кучларининг бевосита аралашуви билан бартараф этилган.

ОАВ маълумотларига кўра, аш-Шараага биринчи суиқасд пойтахт Дамашқдаги “Қаср аш-Шаб” саройи ташқарисида содир бўлган. Шубҳали ҳаракатни пайқаган турк хавфсизлик кучлари зудлик билан аралашиб, ҳужумчини зарарсизлантирди.

Иккинчи суиқасд Иордания билан чегарадош Дара вилоятида содир этилган. Сурия ва Туркия хавфсизлик кучлари Шараанинг минтақага ташрифи чоғида икки гумондорни қўлга олди. Диверсион маневр туфайли ҳужум бартараф этилди. Ҳодиса жамоатчилик эълон қилмасдан ёпилди.

Учинчи ва энг жиддий суиқасд режаси Дамашқдаги маълум бир маршрутда қуролли пистирма бўлган. Турк ва маҳаллий разведка томонидан сўнгги дақиқада аниқланган ҳужум амалга оширилмасдан олдин олди олинди. Бу воқеадан кўп ўтмай, президентнинг Дамашқни тўсатдан тарк этиши диққатни тортди.

Исроил ва араб оммавий ахборот воситалари Шараа ҳеч қандай маълумотни жамоатчиликка ошкор қилмаслик ҳақида буйруқ берганини хабар қилди.

Аввалроқ Исроил ва Сурия келишувга эришгани хабар берилганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid