ДХХ раиси Афғонистон мудофаа вазири билан учрашди
Учрашувда Баҳодир Қурбоновнинг икки ўринбосари ҳам иштирок этган.

ДХХ раиси Афғонистон мудофаа вазири билан учрашди. Бу ҳақда афғонистонлик вазирнинг Х саҳифасида хабар берилган.
22 июл куни Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси, генерал-полковник Баҳодир Қурбонов Кобул шаҳрида Афғонистон ислом амирлиги Миллий мудофаа вазири вазифасини бажарувчиси Мулла Муҳаммад Ёқуб билан учрашган.
Учрашувда ДХХ раисининг ўринбосари Фаррух Мухторов, раис ўринбосари чегара қўшинлари қўмондони Салимжон Ҳасанов ва бошқа расмий делегация аъзолари қатнашди.
Ўзбекистон делегацияси Афғонистондаги хавфсизлик ҳолати ва иқтисодий тараққиётдан мамнун эканини, икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлаган.