Украина элчиси Ўзбекистондаги миссиясини якунламоқда
Микола Дорошенко 2020 йилдан буён ушбу вазифани эгаллаб келаётганди.

Ўзбекистондаги Украина элчиси Микола Дорошенко ўз миссиясини якунламоқда.
Украина элчиси Никола Дорошенко Ўзбекистондаги миссияси якунланаётганини маълум қилди. Бу ҳақда элчи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзди.
Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский тегишли қарорни қабул қилган.
“Президент дипломатик корпуслардаги ротация бўйича қарор қабул қилди.
Бу менинг юртим, халқим раҳбариятининг юксак ишончидир ва мен буни оқлаш учун бор куч-ғайратимни сарфладим. Мен чуқур мотивация ва бор кучим билан Украина ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантиришга ҳисса қўшдим. Мен ўз ишимни баҳолаш ҳуқуқини бошқаларга қолдираман ва ишонч билан айтаманки, қилган ишларимдан уялмайман.
Мен учун қийин даврда – уруш даврида давлат манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш шарафига муяссар бўлдим”, – деб ёзади Дорошенко.
У Украинани қўллаб-қувватлагани учун ўзбек жамиятига ўз миннатдорлигини билдирган.
Дорошенко 2020 йилда мазкур лавозимни эгаллаганди.