platina.uz
Жамият

Тошкент вилоятида ноқонуний диний сабоқ бераётганлар ушланди

Мазкур шахслар ҳамда болаларни тарбиялаш мажбуриятларини бажармаган ота-оналарга нисбатан белгиланган тартибда жазо тайинланган. 

Тошкент вилоятида ноқонуний диний сабоқ бераётганлар ушланди

ДХХ Тошкент вилоятида ноқонуний диний сабоқ бериш ҳолатлари аниқлади.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида, 21 ёшли ва 43 ёшли икки нафар ишсиз фуқаро ноқонуний диний ўқиш ташкил қилганликлари фош этилди.

Жумладан, 21 ёшли фуқаро Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган хонадонлардан бирида 31 нафар болаларга, 43 ёшли фуқаро эса Тошкент туманидаги хонадонлардан бирида 12 нафар вояга етмаган болаларга диний сабоқ берган.

Ноқонуний фаолият юритган мазкур шахслар ҳамда болаларни тарбиялаш мажбуриятларини бажармаган ота-оналарга нисбатан қонунларда белгиланган тартибда жазо тайинланди.

Наманганда халқаро террористик ташкилот тарафдорлари қўлга олинганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid