platina.uz
Жаҳон

Бинямин Нетаняхуга ичак яллиғланиши ташхиси қўйилди

У овқатдан заҳарлангани айтилмоқда. Бош вазир бир неча кун масофадан туриб вазифасини бажаради. 

Бинямин Нетаняхуга ичак яллиғланиши ташхиси қўйилди

Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняхуга ичак яллиғланиши ташхиси қўйилган. Бунинг сабаби бузилган овқат истеъмол қилиш бўлган. Бу ҳақда Бош вазир девони матбуот хизмати хабар берди.

Нетаняху 20 июлга ўтар кечаси ўзини ёмон ҳис қила бошлаган. Ҳозирда унинг аҳволи яхши деб баҳоланмоқда. Бош вазир ҳозирда даволаниш муолажаларини ўтказмоқда. У кейинги уч кун давомида уйда ишлайди.

Ўтган йилнинг охирида Бенямин Нетаняху простата безини олиб ташлаш билан боғлиқ операцияни муваффақиятли ўтказди. Даволаниш даврида Бош вазир ваколатларини Исроил Адлия вазири Ярив Левин амалга оширди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил ҳарбийлари Ғазода озиқ-овқат учун келаётганларни ўққа тутиб, 32 кишини ўлдирганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid