platina.uz
Жамият

Air China Тошкентга авиақатновларни йўлга қўйди

Парвозлар ҳафтасига уч марта - сешанба, пайшанба ва шанба кунлари амалга оширилади.

Air China Тошкентга авиақатновларни йўлга қўйди

Air China авиакомпанияси Пекин ва Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни очди.

Хитойнинг Air China миллий авиаташувчиси халқаро миқёсдаги иштирокини кенгайтиришда давом этмоқда ва Пекин-Тошкент-Пекин йўналиши бўйича мунтазам рейсларни очиш орқали илк бор Ўзбекистон бозорига кирмоқда.

19 июл куни соат 19:40 да Тошкент халқаро аэропортига авиакомпаниянинг биринчи рейси келиб қўнди.

Замонавий Boeing-737 лайнерида етиб келган экипаж ва йўловчилар анъанавий сув аркаси ва гуллар билан кутиб олинди.

"Биз Хитой ва Ўзбекистон пойтахтлари ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйишдан мамнунмиз. Ишончимиз комилки, бу йўналиш савдо, сайёҳлик ва маданий алоқаларни ривожлантиришда муҳим бўғинга айланади. Air China нафақат йўловчиларни ташиш, балки одамларни, шаҳарларни ва имкониятларни боғловчи янги уфқларни очишга интилади. Биз авиакомпания парвозларнинг ҳар бир босқичида ишончлилик, қулайлик ва юқори хизмат кўрсатишга эътибор қаратамиз", — дея таъкидлади компания вакили.

Парвозлар ҳафтасига уч марта - сешанба, пайшанба ва шанба кунлари амалга оширилади.

Air China - Хитойнинг энг йирик ва асосий авиаташувчиси. Star Alliance аъзоси ҳисобланадиган компания 1988 йилда ташкил этилган ва Пекин аэропортида жойлашган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid