Тошкент шаҳар прокурори лавозими ҳозирча вакант
Platina.uz ушбу масала юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати билан боғланди.

Тошкент шаҳар прокурори лавозими ҳозирча вакант бўлиб турибди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов Platina.uzʼга маълум қилди.
Айрим нашрлар Анвар Ўрмонов Тошкент шаҳар прокурори вазифасини бажарувчи этиб тайинлангани ҳақида ёзган.
Лекин Ўрмонов ушбу лавозимни эгалламаган, у прокурорнинг биринчи ўринбосари сифатида раҳбарлик лавозимини вақтинча бажариб турибди.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳар прокурори лавозимида фаолият юритиб келган Эркин Юлдашев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Комплаенс хизмати бошлиғи лавозимига тайинланган.