Германия ва Буюк Британия муҳим мудофаа келишувига эришди
Немис канцлери Мерц келишувни тарихий деб атади. Мамлакатлар хавф туғилганда ўзаро ёрдам мажбуриятини олмоқда.

Германия канцлери Фридрих Мерц ва Буюк Британия бош вазири Кир Стармер мудофаа соҳасида ҳамкорлик шартномасини имзолади.
Шартнома Мерцнинг Лондонга ташрифи чоғида тузилган бўлиб, ҳар икки давлат учун ҳар қандай стратегик хавф туғилганда ўзаро ёрдам кўрсатиш бандини ўз ичига олади.
"Бу Германия ва Британия муносабатларидаги тарихий лаҳза. Биз нафақат мудофаа ва ташқи сиёсат, балки иқтисод ва ички сиёсатдаги ҳамкорлигимизни кенгайтирмоқчимиз", - дея хабар беради Германия канцлери.
Битим икки давлат ўртасида миграция, хавфсизлик, савдо ва инфратузилма соҳаларида яқин ҳамкорликни йўлга қўйишни назарда тутади.
Энди Германия ва Франция Typhoon Eurofighter қирувчи самолёти ва Boxer зирҳли автомобили каби биргаликда ишлаб чиқарилган ускуналарга харидорларни жалб қилиш мақсадида экспорт кампанияларини ўтказади.
Шартнома шунингдек, Буюк Британияда Stark дронларини ишлаб чиқарувчи заводни қуришни ҳам назарда тутади. Ҳар икки давлат Франция билан ўхшаш келишувларга эга. Германия ва Буюк Британия томонидан имзоланган келишув Европада Берлин-Париж-Лондон мудофаа учбурчагининг шаклланишини якунлади.