platina.uz
Сиёсат

Саида Мирзиёевага янги ваколатлар берилди

Энди Администрация раҳбари Президент маслаҳатчилари ва бўлинма раҳбарларининг ўринбосарларини тайинлаши мумкин бўлади. 

Саида Мирзиёевага янги ваколатлар берилди

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёевага янги ваколатлар берилмоқда.

Бу ҳақда "Давлат бошқаруви тизимида самарадорлик, проактивлик ва натижадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент фармонида келтириб ўтилган.

Эндиликда Администрация раҳбари:

– Президент маслаҳатчилари ва бўлинма раҳбарларининг ўринбосарларини тайинлайди ва озод этади, мазкур лавозимларга аввал тайинланган мансабдорларни лавозимидан озод этади;

-Администрация ходимлари штатлар жадвалини тасдиқлайди;

– маҳаллий ва хорижий экспертларни тўғридан-тўғри шартнома асосида жалб қилиши мумкин;

– ходимларни аттестациядан ўтказади ва салоҳиятли кадрларни танлаб олади;

– мутахассислар учун иш ҳақини миллий ёки чет эл валютасида белгилайди;

– харажатлар сметасини ва моддий рағбатлантиришни мустақил тасдиқлайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ушбу фармон билан АОКА тугатилгани ва унинг вазифалари бошқа ташкилотларга бўлиб берилгани хабар қилинганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid