platina.uz
Жамият

Ўзбекистонлик ўқувчилар Халқаро кимё олимпиадасида тўртта медални қўлга киритди

Олтин медал эгаси бўлган икки ўқувчига 937 млн сўмдан пул мукофотлари берилади. 

Ўзбекистонлик ўқувчилар Халқаро кимё олимпиадасида тўртта медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик 4 нафар мактаб ўқувчилари Халқаро Кимё Олимпиадасида (ICHO 2025, Дубай) иштирок этиб, совриндор бўлди.

Улар 2 та олтин, 2 та кумуш медални қўлга киритди. Бу ҳақда "Эл-юрт умиди" жамғармаси хабар берди.

Олтин медал эгаси бўлган ўқувчиларнинг ҳар бирига 937 млн сўмдан пул мукофотлари берилади.

Ўқитувчиларга эса 168 млн 750 минг сўмдан, кумуш медалчиларга 562 млн сўмдан берилади.

Ўқитувчиларга эса 93 млн 750 минг сўмдан берилади.

Ғолиблар рўйхати:

- Далер Раҳимов - Абу Али ибн Сино мактаби ўқувчиси
(937 млн сўм мукофот);

- Миржаҳон Муҳаммадов - Абу Али ибн Сино мактаби
(937 млн сўм);

- Иброҳим Темуров- Олмалиқ, Бухоро мактаби
(562 млн сўм);

- Билолиддин Зуҳриддинов - Абу Али ибн Сино мактаби
(562 млн сўм).

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid