Ўзбекистон таълим тизимида сўнгги йилларда нималар ўзгарди?
Мактабгача таълим қамров даражаси 77 фоизга, 6 ёшли болалар қамрови 96 фоизга етказилди.

Таълимда сўнгги ууч йилда нималар ўзгарди?
Хусусан, педагогларнинг малака тоифа синов (аттестация) жараёнларини шаффоф ўтказилишини таъминлаш мақсадида FaceID (юзни таниш) ҳамда Blockchain (маълумотни ўзгармас шаклда сақлаш) технологиясидан фойдаланиш йўлга қўйилди. Шу кунга қадар 516960 педагог билим ва маҳорати мазкур тизим асосида синовдан ўтказилди.
Педагог ва мутахассис кадрлар касбий ривожланишининг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида умумий ўрта таълим ўқитувчилари учун “Касбий ривожланиш соати” ва “Касбий ривожланиш куни” тадбирлари босқичма-босқич жорий этилиб, жами 277 минг нафардан ортиқ педагог ходимлар қамраб олинди.
14 та Президент мактаби, 9 та ижод мактаби, Баҳодир Жалолов ва Оксана Чусовитина номидаги 2 та спорт мактаби, 204 та ихтисослаштирилган мактаб, Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш маркази, Фан олимпиадалари маркази, “Янги Ўзбекистон” университети, Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти, Aл-Хоразмий университети, “Ренессанс” болалар оромгоҳи фаолияти йўлга қўйилди.
Мактабгача таълим билан қамров даражаси 77 фоизга, 6 ёшли болалар қамрови 96 фоизга етказилди.
Хорижий тил билиш даражаси ошириш юзасидан олиб борилаётган ишлар натижасида сертификатга эга мактаб ўқувчилари сони 2025 йилда 40 983 нафарни (май ойи ҳолатига) ташкил этди. Бу 2021 йилга (10 960 нафар) нисбатан 3,7 каррага кўп. Миллий ва халқаро тан олинган сертификатларга эга педагоглар 33 345 нафарга етди. 2021 йилда 1 944 нафар бўлган. Давлат умумтаълим мактабларига 2023-2024-ўқув йилида буён 500 нафардан ортиқ хорижлик мутахассислар жалб этилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ таълим вазирлиги бошқарган Ҳилола Умарова янги ишга ўтказилганди.