Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги собиқ директори янги лавозимга тайинланди
Алишер Уббиев Қорақалпоғистонда иш олиб боради.

Уббиев Алишер Таиирович - Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти ректори лавозимига тайинланди.
А.Уббиев тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузиридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директори лавозимида фаолият юритган.
Аввалроқ Севара Шокирова Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигига директор тайинланганди.