platina.uz
Жамият

Франция Илон Маскнинг ижтимоий тармоғига қарши тергов бошлади

Компания ўз алгоритмларини "чет эл аралашуви" мақсадида манипуляция қилганликда гумонланмоқда. 

Франция Илон Маскнинг ижтимоий тармоғига қарши тергов бошлади

Франция миллиардер Илон Маскнинг Х ижтимоий тармоғига қарши жиноий иш очди.

Politico хабарига кўра, прокуратура компания ўз алгоритмларини “чет эл аралашуви” мақсадида манипуляция қилганликда гумон қилиб, жиноий иш қўзғатган.

Париж прокуратураси раҳбари Лауре Бекконинг айтишича, 9 июлда бошланган терговни кибержиноятчиликка қарши кураш бошқармаси олиб бормоқда.

У юридик шахс сифатида Х'га, шунингдек, платформани бошқарувчи жисмоний шахсларга қарши қаратилган.

Баёнотда Маскнинг номи тилга олинмаган, бироқ терговга 2022 йилда миллиардер томонидан сотиб олинганидан кейин Х ишига аралашиш ҳақидаги шикоятлар сабаб бўлган.

Июн ойи охирида Россия Ташқи ишлар вазирлиги Илон Маскга сиёсий бошпана бериш таклифи билан чиққанди. Бу француз тергови билан боғлиқми, аниқ эмас. Миллиардер ҳозирча вазиятга изоҳ бермади.

Эслатиб ўтамиз, Телеграм асосчиси Павел Дуров ҳам Парижда ушланганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid