Бухорода кадастр филиали бош мутахассиси қўлга олинди
У 5 сотих ерни фуқаро номига расмийлаштириб бериш эвазига пул талаб қилган.

Ғиждувон туманида 5 сотих ер майдони олиб беришни ваъда қилган кадастр филиали бош мутахассиси ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ғиждувон тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда Давлат кадастрлари палатаси Ғиждувон тумани филиали шўъба бош мутахассиси А.И. фуқаро Ў.Ж.га “Бобур” МФЙ ҳудудидаги 5 сотих ер майдони гўёки туман ҳокимлиги захирасида турганлигини айтиб, ушбу ер майдонини 4 000 АҚШ доллари эвазига унинг номига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришини ваъда қилган. Сўнгра олдиндан 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ Тошкент ва Фарғонада университет ўқитувчилари қўлга олинганди.