Улуғбек Рашитов икки йилга дисквалификация қилинди
У антидопинг қоидаларини бузганликда айбдор деб топилди.

Олимпия чемпиони Улуғбек Рашитов узоқ муддатга дисквалификация қилинди.
Таэквондо бўйича икки карра Олимпия чемпиони, ўзбекистонлик таэквондочи Улуғбек Рашитов антидопинг қоидаларини бузганликда айбдор деб топилди ва икки йилга дисквалификация қилинди.
Бу ҳақда Халқаро допингтаҳлил агентлиги (ITA) расмий баёнотида қайд этилган.
Айтилишича, спортчи сўнгги 12 ой ичида уч марта ўзининг жойлашуви ҳақида нотўғри маълумот берган. Бу ҳаракат антидопинг қоидаларига кўра, синовдан бош тортиш билан тенглаштирилади ва жиддий қоидабузарлик ҳисобланади.
Спортчининг мусобақалардан четлаштирилиш муддати 2025 йил 13 майдан 2027 йил 12 майгача этиб белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, Рашитов 2020 вва 2024 йилги олимпиада ўйинларида чемпион бўлганди.