platina.uz
Жамият

Тошкент вилоятида салкам ярим миллион долларга ер сотмоқчи бўлганлар ушланди

Улар харидорга юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали коттедж қуриш учун ҳужжатларни расмийлаштириб беришни айтишган. 

Тошкент вилоятида салкам ярим миллион долларга ер сотмоқчи бўлганлар ушланди

Тошкент ва Самарқандда ер сотаётганлар ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа тумани бўлими томонидан ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Унда фуқаролар Ш.А. ва А.С. фуқаро О.Н.нинг ишончига кириб, Тошкент вилояти Бўка туманидаги 4 гектар бўш ер майдонини 420 000 АҚШ долларига сотишини ва юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали коттедж қуриш учун ҳужжатларини расмийлаштириб беришларини айтишган.

Сўнгра келишилган пулдан 90 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Шунингдек, Департаментнинг Тойлоқ тумани бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаролар Н.Н. ва Ш.М. кадастр идораларида ишловчи танишлари орқали 80 000 АҚШ доллари эвазига Ургут туманидаги “B.B.” фермер хўжалигининг 1,5 гектар ер майдонини фуқаро А.О.нинг номига расмийлаштириб беришларини айтиб, келишилган пулдан 20 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бироз аввал Андижон ва Сурхондарёда солиқ инспекторлари қўлга олингани маълум бўлганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid