Ўттизга яқин ташкилот монопол мавқега эга деб топилди
Улар орасида "Қишлоққурилишлойиҳа" ДМ, "Рақамли трансформация маркази", "UZINFOCOM","Ўзбекгеофизика" АЖ ва бошқалар бор.

Рақобат қўмитаси 29 корхонани устун мавқега эга дея топди.
"Рақобат тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ агар хўжалик юритувчи субъектга ёки шахслар гуруҳига муайян товарларни ишлаб чиқариш ёки реализация қилиш ёхуд олиш учун қонунчиликда белгиланган тартибда мутлақ ва (ёки) эксклюзив ҳуқуқ берилган бўлса, устун мавқега эга деб эътироф этиш белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, Рақобат қўмитаси томонидан 29 та хўжалик юритувчи субъектлар товар ёки молия бозорида устун мавқега эга деб эътироф этилди.
Улар орасида қуйидаги ташкилотлар бор: "Қишлоққурилишлойиҳа" ДМ, "Рақамли трансформация маркази", "UZINFOCOM", "Ўзбекэкспертиза" АЖ, "Ўзагросуғурта" АЖ, "Солиқ-сервис" ДУК.
Шунингдек, Китоб геологик табиат боғи ва "Шарқ" нашриёт матбаа АЖ ҳам устун мавқега эга деб топилган.
Аввалроқ қўмита 3 млрд сўмдан ошиқ қонунбузилишлари ҳақида хабар берганди.