platina.uz
Жамият

Майор Баҳодир Ваисов "Жасорат" медали билан тақдирланди

У 23 июн куни Самарқанд шаҳрида жойлашган ҳарбий қисм ёнида юз берган ёнғинни бартараф этиш вақтида оғир жароҳат олган ва вафот этган. 

Майор Баҳодир Ваисов "Жасорат" медали билан тақдирланди

Президентнинг тегишли фармонига мувофиқ Мудофаа вазирлигининг марҳум ҳарбий хизматчиси – майор Ваисов Баҳодир Ражаббоевич “Жасорат” медали билан мукофотланди.

Марҳум 23 июн куни Самарқанд шаҳрида жойлашган ҳарбий қисм ёнида ёнғин келиб чиққан пайтда жасорат кўрсатган.

Ҳарбий хизматчи ўз хизмат вазифасини бажариш чоғида оғир тан жароҳати олган ва ҳаётдан кўз юмган.

Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони ҳамда Хоразм вилояти ҳокимлиги вакиллари биргаликда Шовот туманида истиқомат қилувчи марҳумнинг оила аъзоларига “Жасорат” медалини топширди.

Марҳум офицер майор Баҳодир Ваисовнинг оиласига қонунчиликда белгиланган барча имтиёзлар кўрсатилади.

Эслатиб ўтамиз,аввал Андижонда қуролланган шахсни ушлаш жараёнида профилактика инспектори ҳалок бўлганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid