platina.uz
Жамият

ИИВ тизимида қатор тайинловлар амалга оширилди

Қашқадарё ва Сирдарё вилоятларида Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиқлари ўзгарди. 

ИИВ тизимида қатор тайинловлар амалга оширилди

ИИВ тизимида қатор тайинловлар амалга оширилди.

Жумладан, полковник Муродов Ойбек Худайбердиевич Қашқадарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи ўринбосари – Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Полковник Идиров Илҳом Тохирович Сирдарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи ўринбосари – Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимини эгаллади.

Полковник Иминов Зиёд Галибович Тошкент вилояти ИИББ бошлиғи ўринбосари – хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бошлиғи бўлди.

Полковник Хуббимов Низом Раббимович Тошкент вилояти ИИББ бошлиғи ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимига, подполковник Ахунов Акбаржон Пўлатжонович Андижон вилояти Хўжаобод тумани ИИБ бошлиғи лавозимига, подполковник Жалолдинов Рустам Зухурдинович Андижон вилояти Марҳамат тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Подполковник Арзиев Сардорбек Анварович Андижон вилояти Шаҳрихон тумани ИИБ бошлиғи лавозимига, подполковник Қурбонжон Бахронжон Исмаилович Навоий вилояти Навбаҳор тумани ИИБ бошлиғи лавозимига, полковник Абдуҳомидов Собиржон Абдувохобович Наманган вилояти Наманган шаҳар ИИБ бошлиғи лавозимига тасдиқланди.

Бундан ташқари подполковник Мустафоқулов Ўктам Ёдгорович Сурхондарё вилояти Узун тумани ИИБ бошлиғи, подполковник Чориев Содиқ Бахром ўғли Сурхондарё вилояти Термиз тумани ИИБ бошлиғи, подполковник Рахметов Жасурбек Абдулллаевич Хоразм вилояти Урганч тумани ИИБ бошлиғи лавозимини эгаллади.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid