platina.uz
Спорт

Экологлар ЖЧ-2026 бўйича хавотирли маълумотларни эълон қилди

Ушбу мусобақа атроф-муҳит учун жуда катта зарарга сабаб бўлиши мумкин. Ўзбекистон ҳам унда иштирок этади. 

Экологлар ЖЧ-2026 бўйича хавотирли маълумотларни эълон қилди

Америка қитъасида бўлиб ўтадиган ЖЧ-2026 бўйича нохуш маълумот эълон қилинди.

Айтилишича, ушбу чемпионат экология учун жуда катта зарардир.

11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган ЖЧ-2026га бир йил қолганда, қирқ саккизта иштирокчидан ўн учтаси аллақачон маълум бўлди. Учта мезбон давлатдан ташқари Австралия, Япония, Иордания, Ўзбекистон, Жанубий Корея, Эрон, Аргентина, Бразилия, Эквадор ва Янги Зеландия ушбу мусобақа учун Шимолий Америкага сафар қилишлари кафолатланган.

Аммо экологлар мусобақа аввалида хавфли тенденция ҳақида бонг урди.

Британиянинг "Sciencists for Global Responsibility" мустақил ташкилоти тадқиқотчиларига кўра, Жаҳон чемпионатининг навбатдаги турнири шунчаки "иқлим учун энг ҳалокатли" бўлади.

Уларнинг ҳисоб-китобларига кўра, мусобақа давомида бир ой ичида 9 миллион тоннадан ортиқ CО2 (карбонат ангидрид) эквиваленти ҳосил бўлади.

Бу Қатарда 2022 йил ўтказилган мусобақадан (5,25 миллион тонна CО2 эквивалентида) ва баъзи мамлакатларда ҳосил бўладиган иссиқхона газлари эмиссиясидан анча кўп.

FIFA томонидан ўрнатилган мусобақа формуласининг ўзгариши, унга ўттиз икки эмас, қирқ саккизта жамоа иштирок этиши, делегациялар ва тарафдорларнинг қўшимча сафарларига олиб келади.

2026 йилги жаҳон чемпионати аллақачон “тарихдаги энг ифлослантирувчи” деб эълон қилинди.

Яна бир омил: тўрт йил ўтгач, 2030 йилги мусобақа олтита мамлакат ва уч хил қитъада бўлиб ўтади. Бу эса хавотирларни янада кучайтирмоқда.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid