platina.uz
Жамият

Ўзбекистонда IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинмоқда

Бу қарор қоғоздаги тест жавобларининг интернетга чиқиб кетиши ортидан, операцион сабабларга кўра қабул қилинган. 

Ўзбекистонда IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинмоқда

11 июлдан Ўзбекистонда IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади. Бу ҳақда IELTS имтиҳонини олувчи IDP (Edu-Action Centre) ташкилоти ўз Телеграм саҳифасида хабар берди.

IDP маълумотига кўра, 11 июлдан бошлаб IELTS имтиҳонини фақат компютерда топшириш мумкин бўлади.

Бу қарор қоғоздаги тест жавобларининг интернетга чиқиб кетиши ортидан, операцион сабабларга кўра қабул қилинган. Бундай ҳолатлар имтиҳон натижаларининг ишончлилигига шубҳа туғдиради ва халқаро аккредитация талабларига зид ҳисобланади.

Қоғозда топшириш учун рўйхатдан ўтган абитуриентлар имтиҳонни компьютерда бепул топшириши ёки тўловни тўлиқ қайтариб олиши мумкин.

Бу ўзгариш фақат Ўзбекистон ҳудудида амалга татбиқ этилади.

Имтиҳонда Reading (ўқиш), Writing (ёзиш) ва Listening (тинглаш) бўлимлари компьютерда ўтказилади, аммо Speaking (сўзлашув) тести анъанавий тарзда, яъни имтиҳон олувчи билан юзма-юз суҳбат кўринишида бўлади.

Номзод учун тест формати, савол турлари, ҳар бир бўлимга ажратилган вақт ва мазмун ўзгаришсиз қолади.

Компьютерда топширилган IELTS натижалари 1 дан 5 иш куни ичида тайёр бўлади. Анъанавий қоғозда топшириладиган имтиҳон натижалари эса 13 кунда эълон қилинарди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid