Мирзабек Холмедов янги лавозимга тайинланди
Ўзбекистон давлат сатира театри Ўрта Осиёда ягона бўлган ҳажв театри саналади.

Сўз устаси Мирзабек Холмедов янги лавозимга тайинланди.
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Мирзабек Холмедов "Ўзбекистон давлат сатира театри" директори этиб тайинланди. Бу ҳақда санъаткорниинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилинди.
Бу масъулиятли ишда Мирзабек Холмедовга Ўрта Осиёда ягона бўлган ҳажв театрини дунёда тараннум этадиган кучли учлик қаторига кўтариб бериш вазифаси топширилди, дейилади хабарда.
МДҲ давлатларида бир нечта сатира театрлар мавжуд. Масалан, Россияда Москва академик сатира театри ва Москвадаги Аркадий Райкин номидаги “Сатирикон” театри.
Шулар қаторида Ўрта Осиёда ягона бўлган ҳажв театри — бу Ўзбекистон давлат сатира театри ҳисобланади.