platina.uz
Иқтисод

Иккиламчи бозорда автомобиллар нархи оша бошлади

2025 йилнинг июн ойида иккиламчи бозорда автомобиллар нархининг ўзгариши таҳлил қилинди. Электромобиллар эса тушмоқда. 

Иккиламчи бозорда автомобиллар нархи оша бошлади

Иккиламчи бозорда ёнилғида ҳаракатланувчи автомобиллар нархи кўтарила бошлади, электромобиллар нархи пасаймоқда.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари томонидан 2025 йилнинг июн ойида иккиламчи бозорда автомобиллар нархининг ўзгариши таҳлил қилинди.

Маҳаллий оммабоп автомобиллар нархи

Жорий йилнинг июн ойига келиб, маҳаллий оммабоп автомобилларнинг ўртача нархида май ойидагига нисбатан бироз кўтарилиш кузатилди. Хусусан:

- "Onix": ўртача фойдаланилгани $120 га ($13 480 дан $13 600 га);

- "Lacetti": кам фойдаланилгани $200 га ($14 600 дан $14 800 га), кўп фойдаланилгани $100 га ($12 900 дан $13 000 га);

-"Cobalt": кам фойдаланилгани $150 га ($12 550 дан $12 700 га), ўртача фойдаланилгани $125 га ($12 000 дан $12 125 га), кўп фойдаланилгани $100 га ($11 500 дан $11 600 га);

- “Nexia”: ўртача фойдаланилгани $300 га ($10 900 дан $11 200 га); кўп фойдаланилгани $115 га ($10 000 дан $10 115 га);

- "Spark": кўп фойдаланилгани $200 га ($8 800 дан $9 000 га), ўртача фойдаланилгани $194 га ($10 000 дан $10 194 га);

- "Damas": кам фойдаланилгани $50 га ($8 000 дан $8 050 га) қимматлашган.

Маҳаллий люкс автомобиллар нархи

Маҳаллий люкс автомобиллар орасида ўртача ва кам фойдаланилган "Equinox" ҳамда ўртача фойдаланилган "Malibu" нархлари арзонлашган бўлса, кам фойдаланилган "Equinox" ва барча турдаги "Tracker"ларнинг нархи қимматлашди. Хусусан:

- "Equinox"нинг кўп фойдаланилгани $200 га ($26 200 дан $26 000 га), ўртача фойдаланилгани $50 га ($30 500 дан $30 450 га);

- "Malibu"нинг ўртача фойдаланилгани $500 га ($28 500 дан $28 000 га) арзонлашган.

-"Equinox"нинг кам фойдаланилгани $1300 га ($33 500 дан $34 800 га);

- "Tracker"нинг ўртача фойдаланилгани $300 га ($17 000 дан $17 300 га), кўп фойдаланилгани $200 га ($16 000 дан $16 200 га), кам фойдаланилгани $75 га ($18 425 дан $18 500 га) қимматлашган.

Электромобиллар нархи

Мазкур даврда BYD "E2" дан бошқа электомобиллар нархи пасайди. Хусусан:

- BYD "Han": ўртача фойдаланилгани $1600 га ($34 100 дан $32 500 га);

- BYD "Song Plus EV Champion": ўртача фойдаланилгани $363 га ($26 163 дан $25 800 га), янгиси $300 га ($28 800 дан $28 500 га);

- BYD "Song Plus EV Champion": янгиси $675 га ($28 000 дан $27 325 га), ўртача фойдаланилгани $500 га ($26 000 дан $25 500 га);

- BYD "Yuan Up": ўртача фойдаланилгани $150 га ($20 150 дан $20 000 га) арзонлашган. BYD "E2"нинг ўртача фойдаланилгани $400 га ($15 600 дан $16 000 га), янгиси $50 га ($16 950 дан $17 000 га) қимматлашган.

Хорижий автомобиллар нархи

Жорий йилнинг июн ойида хорижий автомобиллардан Кia "К5" ва Chevrolet "Monza" қимматлашган бўлса, Кia "Seltos"нинг ўртача фойдаланилгани арзонлашди. Хусусан:

- Кia "К5": кўп фойдаланилгани $777 га ($29 223 дан $30 000 га);

- Chevrolet "Monza": ўртача фойдаланилгани $73 га ($16 600 дан $16 673 га) қимматлашди.

- Кia "Seltos"нинг ўртача фойдаланилгани эса $677 га ($24 383 дан $23 705 га) арзонлашди.

Аввалроқ маҳаллий автомобиллар нархи арзонлашгани хабар берилганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid