platina.uz
Жамият

Гулистон шаҳар прокурори ўринбосари ҳам қўлга олинди

У жиноят иши доирасида "қамоқ" эҳтиёт чораси қўлламаслик ҳамда кейинчалик ишни гумонланувчи фойдасига ҳал қилиб бериш эвазига пул сўраган. 

Гулистон шаҳар прокурори ўринбосари ҳам қўлга олинди

Сирдарё вилоятида кузатилган ҳолатда Гулистон шаҳар прокурори ўринбосари қўлга олинди.

У ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, Боёвут туманида қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритувчи МЧЖ раҳбарига нисбатан Боёвут тумани ИИБ Тергов гуруҳи иш юритувидаги Жиноят Кодексининг 168- ва 167-моддалари билан қўзғатилган жиноят иши доирасида “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлламаслик ҳамда кейинчалик ишни гумонланувчи фойдасига ҳал қилиб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари миқдорида пора сўрайди.

Давлат ҳавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда қонун ҳимоячиси талаб қилинган пул маблағини ўз хизмат хонасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда прокурор ўринбосарига нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 28,211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳолат юзасидан мазкур мансабдор шахсга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Шароф Рашидов тумани ҳокими ушлангани хабар берилганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid