platina.uz
Жаҳон

Трампнинг ишончли одами Тошкентда туғилгани маълум бўлди

У Доналд Трамп маъмуриятидаги энг қудратли шахслардан бири сифатида кўрилади.

Трампнинг ишончли одами Тошкентда туғилгани маълум бўлди

АҚШ президенти Доналд Трампнинг асосий маслаҳатчиси Серхио Гор 1986 йил 30 ноябрда Тошкент шаҳрида туғилгани маълум бўлди.

Горнинг адвокати бу маълумотни тасдиқлади. Асли исми Сержио Гороховский бўлган бу одам Доналд Трамп маъмуриятидаги энг қудратли шахслардан бири сифатида кўрилади.

Гор болалиги Малтада ўтгани айтилган. Унинг онаси 1994 йилда бир компанияга асос солган ва улар соҳил бўйидаги қишлоқда яшаганлар. 2021 йилда Гор ушбу уйни 255 минг еврога сотиб олган. Нотариус ҳужжатида унинг туғилган жойи деб Тошкент кўрсатилган.

Гор ёшлигида оиласи билан АҚШга кўчиб ўтган. У сиёсий фаолиятини аввал республикачи сенатор Рендом Пол билан бошлаган. Кейинчалик Трамп маъмуриятига қўшилган.

Гор 2020 йилда Пол идорасидан кетган ва Трамп ғалабасини молиялаштириш қўмитасида штаб бошлиғи бўлиб ишлаган. Ўша сайловда Трамп ютқазган эди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid